Ҳисор давлат қўриқхонасида яна бир қор қоплони камерага тушди

    Яшил сайёра 12 январ 2021 2210

    Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган яна бир қор қоплони қўриқхона назоратчилари ва илмий бўлим ходимлари томонидан қўйилган яширин камера тасмасига муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди. Қўмита томонидан эълон қилинган видеодан кўринишича, қор қоплони камера тасмасига 2020 йил 10 февраль куни муҳрланган.

    Маълумотларга кўра, қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёра ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони 2020 йилнинг март ва апрель ойларида ҳам камера объективига тушиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

    2020 йил январь ойининг бошларида Ўзбекистонда аввал учрамаган ҳайвонлар илк бор камерага туширилгани ҳақида хабар берилганди. Февраль ойида эса Устюртдаги тузоқ камералар леопардни расмга олишга муваффақ бўлганди.

    Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида ўрганишлар чоғида йўқолиб кетиш хавфи остида турган қор қоплони ҳамда оқ тирноқли Тян-Шан қўнғир айиғи фотоқопқонда қайд этилганди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates