“Ҳокимбува, болаларимни боқишга қийналаяпман!"

    Ижтимоий ҳаёт 26 ноябр 2021 2340

    Бугун, Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов фуқаролар қабулини ўтказди. Ҳоким ва унинг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этган қабулда одамлар уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, маҳалла кўчаларини ободонлаштириш ва асфальт ётқазиш сингари масалаларда мурожаат қилишди.

    Қабул вақтида "Ўчоқ" маҳалласидан Дилафруз Расулова фарзандларини боқишга қийналаётгани сабаб ҳокимдан тадбиркорлик қилиши учун бозор ҳудудидан жой ажратиб беришини сўради.

    Мулоқот давомида кўзига ёш олиб гапирган мурожаатчининг муаммоси жойида ҳал қилинди.

    Фуқаролар қабулида икки муҳим жиҳат кўзга ташланди. Биринчиси, маҳаллий бюджет даромадларининг орттириб бажарилган қисмининг катта қисми аҳоли ҳаётини яхшилашга сарфланиши айтиб ўтилди. Иккинчиси, аҳоли муаммоси юзасидан соҳа масъулларига талаб жуда қаттиқ қўйилиб, одамларни қийнаётган масалаларни ўз вақтида бажаришга лоқайд мутасаддилар лавозимидан озод этилиши ҳоким томонида таъкидланди.

    Мурожаат ортида инсон тақдири, уни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, орзу-ўйлари, ечимини кутаётган муаммолар туриши шубҳасиз. Шу боис, мурожаат қаноатлантирилса, бахтли одамлар сафи ортиб бораверади.

    Ҳоким фуқаролар қабулида келиб тушган мурожаатлар юзасидан соҳа мутасаддиларига имкон даражада қисқа фурсатларда кўриб чиқилиши, мурожаатни кўриб чиқаётган ходим масъулиятни ошириш кераклигини қатъий таъкидлади.

    Қабулга келган 22 кишидан 3 нафарининг муаммоси жойида ҳал бўлди, 3 кишига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 16 та мурожаат ижрога қаратилди, деб хабар бермоқда “Паркент тонги” газетаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates