Бўка туманида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилаётган “Хотин-қизлар ва болалар учун хавфсиз муҳит яратиш: психологик, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ёрдам” номли лойиҳанинг очилиш маросими ҳамда “Травмадан кейинги ҳолат ва уни енгиш усуллари” мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Бекобод тумани аҳолиси кўнглида узоқ йиллардан бери яшаб келаётган орзу — Сирдарёнинг икки соҳилини боғлайдиган кўприк орзуси ниҳоят рўёбга чиқди. 40 йил олдин қурилиши бошланган кўприк 4 ойда қуриб топширилди.
Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида психотроп ва синтетик гиёҳвандлик моддаларини “закладка” усулида тарқатиб келган шахс қўлга олинди.
Юнун-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони Айтжан Холмахановга «Nurafshon Сity» ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан 3 хонали квартира «Президент совғаси» сифатида топширилди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида биринчи навбатда, пойтахт экологиясига зарар етказаётган тўқимачилик ва 50 дан ортиқ чарм корхоналари кўчирилишини айтди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Уч қаҳрамон" савдо мажмуасидаги тадбиркорлар билан учрашди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze курорт мажмуаси қурилишига доир расмий баёнот билан чиқди.
2025 йил 30 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ шамол электр станциясини қуриш” лойиҳасига расман старт берилди.
Шаҳар ва туман марказларидан 10 км ва ундан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда «Замонавий маҳалла марказлари»ни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
У BYD автомобилини юқори тезликда бошқариб, ҳолатни видео тасвирга олган.