Мазкур ўрганиш давомида, «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ва “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали томонидан қонунчилик талабига зид равишда амалда етказиб берилмаган табиий газ ҳажмлари учун “RAVON ЙЎЛ INVEST” МЧЖга 270 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди.
Юқоридагиларга кўра, «ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» АЖ ҳамда “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиалида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини бузиш аломатлари аниқланди ва газ таъминоти корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағлар “RAVON ЙЎЛ INVEST” МЧЖ фойдасига тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.