Сурхондарёнинг 3 та тумани вақтинча газдан узилди

    Шу йилнинг 29 октябр куни Сурхондарё вилоятининг Ангор, Бандихон ва Бойсун туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли табиий газдан вақтинча узилди.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, ҳудудларда табиий газ етказиб бериш тармоқларини мавсумга тайёрлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг учта туманида жойлашган АГРСларда ўрнатилган диафрагма қурилмаларини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабат билан қуйидаги ҳудудларда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

    — Ангор туманида соат 12:00 дан 17:00 гача;

    — Бандихон туманида соат 09:00 дан 15:00 гача;

    — Бойсун туманида соат 12:00 дан 16:00 гача.

    Қурилмаларни алмаштириш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти тикланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates