Ҳудудларда жамоат транспорти ҳаракат таркиби янгиланмоқда

    2024 йил 26 март ҳолатига ҳудудларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида жами 64 та автобус ҳамда 164 дона микроавтобус харид қилинди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

    Автобуслар Хитойнинг CRRC, Higer, Guangtong, Azia Star ишлаб чиқарувчиларидан етказиб берилган.

    Ушбу даврда энг кўп автобус (32 дона) Қашқадарё вилоятида, энг кўп микроавтобус эса (75 дона) Фарғона вилоятида сотиб олинган.

    Маълум қилинишича, ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида жорий йилда жами 1200 дона автобус харид қилиш белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates