Ҳудудларда замонавий архитектура кўринишига эга 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади

    Ипотека кредитлари 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–70-сонли фармони қабул қилинди.

    Фармонга кўра, Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида:

    • Ҳудудларда замонавий архитектура кўринишига эга 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;
    • Қурилиш ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;
    • Кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартларини кенг жорий қилинади;
    • Ипотека кредитларини молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ҳамда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан камида 17 трлн сўм йўналтирилади;
    • Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;
    • Ипотека кредитлари 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
    • Субсидия ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
    • Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади;
    • Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади;
    • Жорий йилда 31 мингдан зиёд квартирали 768 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши амалга оширилади ва натижада 52 та “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади;
    • “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates