Сенатда аҳолини субсидия асосида арзон уй-жой билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди

    Жорий йил 27 ноябрда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда «Аҳолини субсидия асосида арзон уй-жой билан таъминлаш» мавзусида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

    Мазкур жамоатчилик эшитувида аҳолини субсидия асосида арзон уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг маърузалари тингланди.

    Шунингдек, сенаторлар томонидан ипотека кредити бўйича давлат субсидияларини беришдаги инсофсизлик хавфларини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари ва унинг натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар қизғин муҳокама этилди.

    Қайд этилишича, соҳада ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

    Муҳокамалар давомида етук олимлар ва мутахассисларнинг фикрлари эшитилди.

    Йиғилиш якунида аҳолини уй-жой билан таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, мутасадди вазирлик ва идораларга тақдим этишга қарор қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates