Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

    Бизнес 6 январ 2022 5625

    Тегишли қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

    Унга кўра:

    2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағларнинг 500 миллиард сўми ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади;

    имтиёзли кредитлар ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 миллион сўмгача оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кўзда тутилган шартларда ажратилади;

    имтиёзли кредитлар ҳунарманднинг талаби бўйича нақд пул олиш имконияти билан такдим этилади ва бошқалар.

    ➖ 2022 йилдан бошлаб Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан:

    “уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда БХМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

    шогирдларга — мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

    Бунда, субсидия ажратиладиган ҳунармандлар ва шогирдлар ҳисоби “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан юритилиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг “Онлайн маҳалла” электрон платформаси билан интеграция қилинади.

    Шунингдек, жорий йилдан бошлаб “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates