Ўзбекистонда қурилиш саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш ва экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш учун зарур шароитлар яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.
Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз кони ҳудудида чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси, шунингдек, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.
Кам учрайдиган ва ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади. Президент қарорига мувофиқ, улар учун тиббий ва ижтимоий ёрдамни кенгайтириш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди.
Президент қарори (328-сон, 03.11.2025 й.) билан «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–61 сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Президентнинг “Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–320-сон, 30.10.2025 й.) қабул қилинди.