Ижтимоий тармоқларда кунига қанча расм ва видео жойлаштирилишини биласизми?

    Бугунги кунда дунё аҳолисининг 48 фоиздан кўпи ижтимоий медиа сайтлари ва иловаларидан фойдаланади.

    Ижтимоий тармоқлар ҳамма жойда мавжуд, биз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Ҳар биримиз ўртача 7 та шахсий ижтимоий медиа аккаунтига эгамиз ва кунига камида бир ёки икки марта ушбу саҳифаларга ташриф буюрамиз. Ҳа, биз аллақачон маълум даражада ижтимоий тармоқларга боғлиқмиз, деб тахмин қилишимиз мумкин.

    Rtarmenia.ru нашри ижтимоий тармоқларнинг тез ўзгарувчан дунёсидан 7 та қизиқарли факт билан бўлишди.

    1. Тахминан 3,78 миллиард фаол фойдаланувчи.

    Ижтимоий платформаларда қанча фойдаланувчи борлиини биласизми? 2021 йилнинг сўнгги маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари сони 3,78 миллиарддан ошиб, ҳар куни барқарор ўсишни кўрсатмоқда. Бу дегани, дунё аҳолисининг тахминан 48 фоизи ижтимоий медиа сайтлари ва иловаларидан фойдаланади.

    1. Facebook 2,32 миллиарддан ортиқ фаол фойдаланувчиларга эга.

    Шубҳасиз, Facebook барча ижтимоий тармоқлар орасида етакчи ҳисобланади․ Фаолиятининг биринчи кунидан бошлаб у ўз фойдаланувчиларига доимий равишда турли хил имтиёзларни тақдим этиб, ривожланишда давом этмоқда.

    1. 18—29 ёшдаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда энг фаол.

    Pew Research Center маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқлардаги энг фаол ёш гуруҳи 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган фойдаланувчилардир. Энг пассивлар эса 65 ёшдан ошган одамлар бўлиб, улар ижтимоий платформалардаги фаолиятида унчалик сезилмайди.

    1. Ижтимоий тармоқларда кунига ўртача 2 соат 25 дақиқа вақт сарфлаймиз.

    Ҳеч кимга сир эмас, бизнинг ижтимоий тармоқларга қарамлигимиз кундан-кунга ўсиб бормоқда. Кун давомида биз Facebook ёки Инстаграмнинг чексиз кўринадиган тасмасини кўриб чиқамиз ёки ҳикояларда тушлик овқатларимиз фотосуратларини баҳам кўришдан мамнунмиз. ДатаРепорталнинг 2021 йилги тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бир киши ижтимоий тармоқларга кунига тахминан 2 соат 25 дақиқа сарфлайди.

    1. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 91 фоизи мобил телефонлардан фойдаланади.

    Мобил телефон бизнинг ажралмас дўстимиз ва ижтимоий иловаларсиз у билан унчалик қизиқ бўлмайди. Шубҳасиз, ижтимоий муҳитда вақт ўтказиш учун уяли телефон тармоқлари энг яхши ечимдир, чунки у қулай, тез ва ҳар доим қўлда, тўғрими?

    1. Энг машҳур ҳаштаг — бу #love сўзидир.

    Ҳаштаглар — бу # белгиси билан бошланадиган ва ижтимоий медиа фойдаланувчиларини битта мавзу атрофида бирлаштирадиган сеҳрли сўзлар. Aгар сизга бирор нарса ҳақида маълумот керак бўлса, шунчаки сўзнинг ҳаштагини ёзинг ва қидирув тизими ишни бажаради.

    1. Ижтимоий тармоқларда кунига 3,2 миллиард расм ва 720 минг соатлик видео жойлаштирилади.

    Ҳар куни бизнинг саҳифаларимиз миллионлаб ҳикоялар, нашрлар, селфилар билан тўлдирилади. Одамлар ўзларининг фикрлари, ҳис-туйғулари, нонушта, куннинг кўриниши, бир сўз билан айтганда, бутун ҳаётларини ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлар ва видеолар орқали баҳам кўришади.

    Шундай қилиб, ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди․ Бу мулоқот қилиш, ишлаш, ўрганиш ва дунёни кашф қилишнинг ажойиб усул.

    Розия Алиева тайёрлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates