Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

    Шу йилнинг 7-9 октябрь кунлари Республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 7 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 8-9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

    “Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 7 октябрда 23-28 даража; 8-9 октябрда 24-29 даража бўлади.

    Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 7 октябрда 23-28 даража, 8-9 октябрда 24-29 даража бўлади.

    Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 7-8 октябрда 24-29 даража; 9 октябрда 25-30 даража бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 8-9 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 7 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 8-9 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 7 октябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 7 октябрда 10-15 даража, 8-9 октябрда 13-18 даража бўлади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates