IKAO аудиторлари Ўзбекистонда навбатдаги аудит текширувини ўтказади

    IKAO (Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти) аудиторлари Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан навбатдаги аудит текширувини ўтказади.

    Режага асосан, аудиторлар гуруҳи жорий йилнинг 17 – 29 май кунлари O‘zaviatsiya” агентлигида текширув олиб бориши, шунингдек, шу давр мобайнида "Uzbekistan Airways" АЖ ва унинг бўлинмаларига, "O‘zaeronavigatsiya" ДУК марказига, "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига ташрифи режалаштирилган.

    IKAO аудиторлари Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими ишлашини баҳолаш мақсадида комплекс текширув ўтказадилар. Хусусан, ташриф доирасида авиакомпанияларда, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд аэропортларида IKAO стандартлари талабларининг амалий бажарилишини текширадилар.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу аудит фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини баҳолашнинг энг муҳим обектив воситаларидан бири ҳисобланади. Ундан муваффақиятли ва юқори даражада ўтиш Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, миллий авиакомпанияларимизнинг жаҳон бозорида фаолият юритишини давом эттириш учун йўл очиб беради ва давлат имижини кўтаради.

    Жорий йилнинг 28 май куни IKAO аудиторлари гуруҳи томонидан текширув натижалари бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates