Имкониятлардан миннатдор ёшман

    “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман”, ушбу сўзлар Президентимиз томонидан Ўзбекистон ёшлари форумида айтилган эди. Бу мисралар ҳамон ўша куни эшитганимдан буён онгимда такрорланади ва янги марралар сари етаклайди.

    Таълим-тарбия соҳаси ҳар бир даврда долзарб аҳамият касб этиб келган мавзулардан бири ҳисобланади. Дунёнинг ривожланган давлатлари тарихига назар соладиган бўлсак, улар таълим тизимини тўлиқ ислоҳ қилган ҳолда ва тизимнинг тўғри ишлашини таъминлаган ҳолдагина ривожланишга эришганини кўрамиз. Бутун дунё халқлари тажрибасидан маълумки, фақат илм билангина ривожланиш мумкин. Бугун таълим учун ажратилган маблағлар яқин келажакда ўзини-ўзи қоплаганини ва бир неча баробар фойда келтирганини экспертлар тасдиқлашади.

    “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман”, ушбу сўзлар Президентимиз томонидан Ўзбекистон ёшлари форумида айтилган эди. Бу мисралар ҳамон ўша куни эшитганимдан буён онгимда такрорланади ва янги марралар сари етаклайди.

    Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан таълимга оид кўплаб қарор ва фармонлар имзоланиши замирида ёшларга янада кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлигида ҳам ёшларга, таълимга эътибор янада кучганлигини англашимиз мумкин.

    Таълим соҳасида хорижий давлатлар билан таълимга оид кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, ўзбек ёшларининг чет давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олишлари учун улкан шароитлар яратилди. Шундай имкониятлардан бири чет эл олийгоҳларининг давлатимизда қад рослашидир. Шундай нуфузли институтлардан бири бу YEOJU technical institute in Tashkent инситутидир. 2018 йил Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган бу олийгоҳ ёшларга кўпдан-кўп имкониятлар яратмоқда. Биргина бу институтнинг ўзида минглаб ўқувчилар 18 та таълим йўналишида таҳсил олишмоқда. Муассасада дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилида олиб борилади. Таълим жараёнига Буюк Британия, АҚШ, Белгия, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа бор қатор халқаро давлатлардан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар дарс беришади. Шунингдек талабалар алмашинув дастури ҳам талабаларнинг билимларини янада кенгайтиришга ёрдам беради. Бунда ўқувчилар 2+2 модели бўйича алмашинув дастурида иштирок этишади ва Ҳанянг университети,Чунгбук миллий университети, Ҳонжу университети ва бошқа кўплаб нуфузли институтларда ўз ўқишларини давом эттириш имкониятига эгалар. Бу дастурда ўқувчилардан талаб IELTS ҳамда Topic имтиҳонларидир. Бу лойиҳа ёшларга катта имкониятлар тақдим этади. Талабалар 2+2 дастури орқали Кореяга борганидан сўнг ўз билим даражасига қараб иш ўринлари топиши ва у ернинг урф одаталари ва янги яратилаётган техналогияларини ўрганиб Ўзбекистонга қайтганида билимларини барчага улашиши мумкин. Бу мақсадни мен ҳам ўз олдимга қўйганман. Ҳозирда мен шу олийгоҳнинг 1 босқич талабасиман.

    Ўқишимиздаги самарали имкониятлардан бири бу “Модул 5” лойиҳасидир. Бу лойиҳа ҳар ойда ўтказилиб, унда нуфузли шоу бизнес вакиллари профессионал спортчилар, сўз усталари, блогерлар ва шу каби ўз касбининг маҳоратли мутаҳассислари келиб билимлари ва тажрибалари билан ўртоқлашади.

    Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилиши ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилиши бу биз учун орзуларга эришишнинг катта қадами бўлди. Мен ҳам Корея давлатига 2+2 дастури орқали ўқишга бориб келиб, сўнгра имкониятлардан фойдаланган ҳолда дастурлаш бўйича ўз ўқув марказим фаолиятини йўлга қўймоқчиман.

    Давлатимиз раҳбари бизга шундай имкониятлар яратиб бераётганидан оқилона фойдаланган ҳолда Президентимиз илгари сурган учинчи ренессанс даврини илм-маърифат билан қуришига интиламиз.

    Суғдиёна ИБРОҲИМОВА,

    YEOJU техника институти талабаси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates