Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббиёт суғуртаси механизмлари жорий этилади
Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари билан бир вақтда оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳларни тузиш ишлари бошлаб юборилди.