«Inbazar» – танлов имконияти

    Биласизми? 2 сентябр 2020 644

    Тошкент шаҳри бўйлаб 5 та филиал дўконларига эга бўлган «Inbazar»да асосан нималар сотилади?

    Асосий савдо турлари кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. “Inbazar” дўконлар тармоғининг 4 та филиалида эркаклар кийимлари ва оёқ кийимлари, битта Сергелида жойлашган “Inbazar_baby.uz” да эса, аёллар ва болалар кийимлари ҳам сотилади.

    “Inbazar” да сотиладиган кийимларнинг сифатига алоҳида тўхталиб ўтилса, Ўзбекистоннинг хориж учун экспорт қилишга тайёрланган энг сара текстиль маҳсулотларини, қулай нархларда шу ердан топишингиз мумкин.
    “Inbazar”да Италия ва Россия буюртмасига кўра, Ўзбекистонда ўзбек материалидан тайёрланган сифатли кийимларни, бемалол ҳамёнбоп нархларда харид қиласиз. Ваҳоланки, бу кийимлар Италия ва Россия дўконларида юқори нархларда сотилади.

    “Inbazar” нинг эркаклар кийимлари ва оёқ кийимлари сотиладиган дўконларидан сиз, турли мавсумий эркаклар кийимлари, яъни эркаклар кўйлаклари, футболкалари, финкалар, свитшот, спорт кийимлари, спорт сумкалари, жинси шимлар, свитер ва жемперлар, курткалар, комплект кийимлар, ванна халатлари, теридан тайёрланган барсеткалар ва сумкалар, ҳар қандай турдаги мавсумий оёқ кийимлари ва жомадонларни қулай, ҳамёнбоп нархларда харид қилишингиз мумкин!

    “Inbazar”да чегирмага йўқ ва бўлмайди ҳам, чунки нархларнинг ўзи жуда қулай. Қолаверса, “Inbazar” харидорларни ўйлаб, тез-тез турли акциялар уюштиради. Масалан, шундай акциялардан бирида, енги узун эркаклар кўйлаги 109 минг сўм, футболкалар 99 минг сўмдан, тўқилган футболкалар 120 минг сўм, ванна халати 145 минг сўм, кепкалар 37 минг сўм, комплект кийимлар эса, 220 минг сўмдан сотилган. Акция бўлмаган вақтларда ҳам, “Inbazar”даги кийимлар нархи харидорларни асло норози қилмайди.

    Ҳар қандай харид қилинган кийимга 3 ойдан 6 ойгача кафолат берилади. Агар шу муддат ичида кийимга бирор нарса бўлса, уни бемалол дўконга қайтариб олиб келишингиз мумкин ва у кийим алмаштириб берилади.
    “Inbazar” дўконларида нафақат кийимлар ва оёқ кийимлари, балки телефонлар, атирлар, кўзойнаклар ва аксессуарлар ҳам сотилади. Масалан, кўзойнакларни 39 минг сўмдан, хушбўй ҳиди ярим кун давомида сақланадиган атирларни 60 минг сўмдан, Россиянинг BQ кнопкали телефонларини 150 минг сўмда, ҳамда ҳозирги кунда урф бўлаётган Термо-багларни 39 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, паспорт, пластик карталар ва гувоҳномалар учун тоза теридан тайёрланган чехоллар ҳам мавжуд, ҳамда уларни 37 минг сўмдан харид қилса бўлади.

    Агар сиз спортга оид анжомларни қидираётган бўлсангиз ҳам, бу борада «Inbazar»га мурожаат қилинг! Фитнесс билан шуғулланишда керакли бўлган махсус роликдан тортиб, бокс қўлқоплари, крассовка, тўп, “вибростик”кача мавжуд! Энг муҳими ҳамёнбоп ва қулай нархларда! Бундай нархларни «Inbazar»дан бошқа ҳеч қаерда тополмайсиз!

    Бундан ташқари, етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд бўлиб, “Inbazar”да Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш 8 минг сўм, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйлаб етказиб бериш эса, 1 кг гача, 9 минг сўмни ташкил этади. Буюртмалар 100 фоиз тўловдан кейин қабул қилинади.

    Қолаверса, “Inbazar”да кун сайин харидорлар учун қулай бўлган турли янгиликлар юз бериши одатий тусга кирмоқда. Масалан, “Inbazar” нинг 300 минг сўмлик, 500 минг сўмлик ва 1 миллион сўмлик “Совға-сертификат”ларини харид қилиб, уни бемалол яқинларингиз ва дўстларингизга ҳадя қилишингиз мумкин. Сертификат эгаси йил охиригача, “Inbazar” дўконларига келиб, сертификатда кўрсатилган суммага ҳоҳлаган кийимларини бемалол харид қилиши мумкин бўлади. Бундай ҳадя яқинларингизни хурсанд қилиши аниқ.“Inbazar”ни интернет саҳифалари орқали кузатинг ва янгиликлардан бохабар бўлиб, “Inbazar” дўконлари томон шошилинг! Кўнглингиздагини қулай нархларда албатта “Inbazar” дан топасиз!

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates