Time журнали сунъий интеллект яратувчиларини “Йил одамлари” деб эълон қилди

    Сунъий интеллект яратувчилари Time журналининг 2025 йил учун “Йил одамлари” деб топилди.

    “2025 йил сунъий интеллектнинг тўлиқ салоҳияти рўёбга чиққан йил бўлди ва орқага қайтилмаслиги аён бўлди. Фикрлаш машиналари даври ҳақиқатга айлангани учун; инсониятни ҳайратга ва хавотирга солгани учун; ҳозирги замонни ўзгартиргани ва инсон томонидан мумкин бўлган нарсалар чегараларини кенгайтиргани учун Time журнали сунъий интеллект меъморларини 2025 йил учун “Йил одамлари” деб эълон қилди”, дейилади журнал ижтимоий тармоғида.

    Журнал муқовасида Meta бош директори Марк Цукерберг, AMD бош директори Лиза Су, xAI, SpaceX ва Tesla бош директори Илон Маск, Nvidia бош директори Женсен Хуанг, OpenAI бош директори Сэм Альтман, DeepMind бош директори Демис Хассабис, Anthropic бош директори Дарио Амодей ва ImageNet асосчиси Фэй-Фэй Ли тасвирланган.

    Уларнинг барчаси пўлат устун устида ўтирган бўлиб, бу тасвир 1932 йилда олинган “Осмонўпар бинода тушлик” фотосуратига ишорадир.

    Ўтган йили Дональд Трамп “Йил одами” деб топилган эди, деб хабар берди kaktus.media.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates