Инфографика: Ўзбекистоннинг Туркманистон билан савдо алоқаси

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ташқи савдоси кўрсаткичлари, жумладан 2021 йилда ва 2022 йил январь-август ойларида маҳсулот тоифалари бўйича экспорт ва импорт ҳажмини акс эттирувчи инфографика тайёрлади.

    2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳажми 177,9 млн. доллардан 902,0 млн. долларга 5 баравар ошди.

    Экспорт — 69,9 млн. доллардан 191,9 млн. долларга,

    Импорт — 108,0 млн. доллардан 710,1 млн. долларга.

    2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7%га ўсиб, 533,5 млн.долларни ташкил этди.

    Экспорт — 146,5 млн. доллар,

    Импорт — 387,0 млн. доллар.