Чемпионлик мукофоти: 120 000 доллар.
Энг муҳими, Жавоҳир 2026 йилги Номзодлар турнирига расмий йўлланмани қўлга киритди.
Жавоҳир Синдаров — шу пайтгача ФИДE Жаҳон кубогини ютган энг ёш чемпион бўлиб тарихга кирди! У ушбу муваффақиятга 19 ёшида эриша олди!
Маълумот учун, бундан 21 йил олдин Рустам Қосимжонов ҳам Жаҳон кубоги соҳиби бўлган.








