«Infolib Uzbekistan-2020» IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди

    Воқеа-ҳодисалар 17 ноябр 2020 1308

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида анъанавий «Infolib Uzbekistan-2020» IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Ҳафталик Миллий кутубхона ташкил этилганнинг 150 йиллигини нишонлаш ва Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

    Тантанали очилиш маросимида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Республика маънавият ва маърифат маркази директори Минҳожиддин Ҳожиматов, «ЎзАрхив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов ва бошқалар сўзга чиқиб, Миллий кутубхонанинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда китобхонликни раҳбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.

    — Мамлакатимизда мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошириш, айниқса, ёшларимизнинг китобга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш — давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, — деди АОКА директори А.Ходжаев. — Мен ушбу ҳафталик ўз ишини бошлагани билан барчани қутлайман. Ва ўйлайманки, ҳафталикда талбалар, ўқувчилар, айниқса оилавий ташриф буюрувчилар кўпчиликни ташкил қилади.

    Мазкур тадбирнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, у карантин чекловлари шароитида, шунингдек, вилоят, туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказларида параллел равишда онлайн тарзда ўтказилмоқда. Натижада мазкур тадбирда олис ҳудудлардаги фойдаланувчилар ҳам бевосита иштирок этиш имконига эга бўлмоқда.

    «Infolib Uzbekistan-2020» IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги дастуридан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилинган ишланмалар, тавсияларни ўрганиш, иштирокчилар учун китоб тақдимотлари, илм-фан, маданият ва жамоат арбоблари иштирокида ижодий учрашувлар, ёшларни интеллектуал билимини оширувчи викториналар ва кутубхона фаолияти ҳамда ўқиш залларида яратилган шароитлар билан таништирувчи онлайн ва офлайн тадбирлар ўрин олган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates