Инновацион ривожланиш вазири Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 14 декабр 2022 1113

    Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йил 14 декабрда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг билан учрашув ўтказди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, хусусан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Кореянинг кўплаб давлат ташкилотлари ва йирик компаниялари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Жумладан, томонлар Тошкент шаҳар Бектемир туманида «Ақлли шаҳари» барпо этиш, CAR-T технологиялар трансфери, Инновацион туманларда ақлли тиббиёт, инновацион ҳудудларда инновацияларни акцелерация қилиш бўйича Корея тажрибасини татбиқ этиш йўналишларидаги лойиҳалар бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган «Innoweek.uz-2023» инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш учун кореялик олимлар, инноваторлар ҳамда стартап корхоналар вакилларини жалб этиш масаласи муҳокама этилди.

    Ўз ўрнида, вазир ва элчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Корея Республикаси Илм-фан ва ахборот технологиялар вазирлиги билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширишга келишиб олди.

    Учрашув давомида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича фикр алмашилди, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва келгусидаги режалар муҳокама этилди. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ш. Турдиқулова бошчилигида жорий йил сентябрь ҳамда Инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси директори О.Туйчиев бошчилигида вазирлик делегацияларининг жорий йил ноябрь ойларида Кореяга ташрифи давомида тегишли давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва компаниялар билан ўтказилган учрашувлар натижасида илгари сурилган лойиҳалар юзасидан маълумот алмашилди ва келгусидаги ҳамкорлик режалари келишиб олинди.

    Ким Хи Санг ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида элчихона яқиндан ёрдам кўрсатиши маълум қилинди ҳамда лойиҳалар қамровини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирди. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи Санг Инновацион ривожланиш вазирлигининг Корея билан ҳамкорликда амалга ошириш учун имкониятлар кўламини юқори баҳолади ва муҳокама этилган йўналишларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдириб ўтди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates