Интенсив боғ ташкил қилиш учун 7 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан 14 фоизли кредит берилади

    Ишнинг кўзини биладиган деҳқонлар интенсив боғ яратиб, гектаридан 50 минг долларгача ҳосил олмоқда. Бундай боғларни кескин кўпайтириш ва ерга муносабатни тубдан ўзгартириш муҳим экани таъкидланди.

    Бугун республикада 90 минг гектар эскирган ва кам ҳосилли боғ-токзорлар бор. Эски боғлардан олинаётган ҳосил гектарига 10 тоннага ҳам етмайди. Шу боис, янги боғ ва токзорларни ташкил қилиш, эскиларини янгилаш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинади.

    Президентимиз боғдорчилик хўжаликлари учун қатор янгиликларни эълон қилди.

    Эндиликда Агросаноатни ривожлантириш жамғармасидан интенсив боғ ташкил қилиш учун 7 йилга 3 йиллик имтиёзли давр билан 14 фоизли кредит берилади. Тадбиркорлик компанияси томонидан музлаткичли омбор учун кредит фоизининг асосий ставкадан ошган 8 фоизгача қисми қопланади. Савдони ривожлантириш компанияси сабзавот экспортчилари ва боғбонларга қадоқлаш харажатининг 50 фоизини компенсация қилади.

    Бундан ташқари, сертификатланган кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи буджетдан тўланади. Мева турига қараб шпалерлар учун фермерларга 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади.

    Пахта ва ғаллада бўлгани каби мева-сабзавот йўналишидаги фермерлар учун ҳам арзонлашган нархда ўғит ва ёқилғи харид қилиш имконияти яратилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates