Иш вақтида вафот этган ходимнинг оиласига салкам ярим миллиард сўм тўланиши белгиланди

    Андижонда иш вақтида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловлари тўланадиган бўлди.

    Қайд этилишича, Андижонлик Ш.Нуриллаеванинг турмуш ўртоғи Н.Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган. Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.

    Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб судга даъво аризаси киритилди.

    Ариза қаноатлантирилиб суднинг ҳал қилув қарорига асосан Ш.Нуриллаева фойдасига 485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш белгиланди.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates