Исроил Мадримов WBA камари учун жанг қилади

    Профессионал боксда ўз  юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 8 март куни ўтказади. 

    Бутунжаҳон бокс ассосиацияси (WBA) камари учун рингга кўтариладиган вакилимизнинг рақиби россиялик Магомед Қурбонов (25-0, 13 KO) бўлади.

    Такидлаш жоиз, WBA чемпионлик унвонига америкалик Жермелл Чарло эгалик қилаётганди, бироқ у бошқа вазн тоифасига ўтди. Қурбонов ва Мадримов WBA рейтингида дастлабки икки поғонани эгаллаб турибди ва улар бўш қолган камарга даъвогарлик қилади.

    Маълумот учун, 8 март куни ўтказиладиган бокс оқшомининг марказий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа ва собиқ UFC чемпиони камерунлик Френсис Нганну ўртасида бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates