Иссиқ об-ҳавода темир йўл транспорти тизимида йўловчиларга қандай қулайликлар яратилмоқда?

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази ҳозирги иссиқ об-ҳавода йўловчиларга хизмат кўрсатишга оид муҳим маълумотларни келтирибди.

    Маълумки, шу кунларда юртимизда юқори даражадаги об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Бундай иссиқ ҳавода темир йўлларига таъсири бўлиши шубҳасиз, дейилади хабарда. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездларнинг барча турлари (юк ва йўловчи) тезлигига чеклов белгиланди.

    Албатта, ушбу аномал иссиқ ҳаво йўловчи поездларда кетаётган йўловчиларга ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бу борада “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан йўловчи вагонларни янгилаш ҳамда совутиш тизими билан жиҳозлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида қуйидагиларни маълум қилади.

    Ҳозирги кунда йўловчиларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган жами вагонлардан:

    - 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди (ҳар бири 11 та вагондан (умумий 66 та вагон) ташкил топган ва тўлиқ совутиш тизими билан жиҳозланган);

    - 5 та тезюрар (“Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон”) йўловчи поездлар мавжуд бўлиб, умумий 46 та вагондан ташкил топган, барча вагонлар совитиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган.

    Бундан ташқари, бошқа маҳаллий ҳамда халқаро йўналишдаги йўловчи поездлар таркибида:

    - 15 та “СВ” турдаги вагонлар (совутиш тизимлари билан тўлиқ жиҳозланган);

    - 38 та “Купе” туридаги вагонлар (22 таси совутиш тизими билан жиҳозланган, 16 тасида ҳаво алмаштириш (вентиляция) тизими билан жиҳозланган).

    - 74 та “Пласкарт” туридаги вагонлар (ҳаво алмаштирш (вентиляция) тизими билан жиҳозланган);

    - 13 та йўловчиларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга мўлжалланган “Вагон-ресторан” тураги вагонлар (совутиш тизимлари билан тўлиқ жиҳозланган).

    Ҳозирги кунда йўловчилар ташишда 252 та вагонлардан фойдалнилётганлигини, шундан 162 таси совутиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган, 90 тасида эса ҳаво алмаштириш (вентиляция) мавжуд.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, йўловчи вагонларни совутиш тизими билан жиҳозлаш жуда катта сармоя талаб қилинади, совутиш тизими билан жиҳозлаш имконияти мавжуд бўлмаган вагонларни янгисига босқичма-босқич алмаштирилади.

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2022-2024 йилларда 100 та янги совутиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган вагонларни харид қилиш режа қилинган.

    Шу билан бирга, жамият томонидан етакчи ҳалқаро компаниялар билан барча йўловчи вагонларни замонавий совутиш тизимлари билан билан жиҳозлаш мақсадида музокаралар олиб борилмоқда ва яқин вақтда барча турдаги йўловчи вагонлар босқичма-босқич жиҳозланиши белгиланган.

    Йўловчилар томонидан тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда совутиш тизими мавжуд бўлган ҳамда ҳаво алмаштириш (вентиляция) тизими билан жиҳозланган “Купе” туридаги вагонлардаги чипта нархида тафовут мавжуд бўлиб, чипта харид қилинган вақтда вагонларда совутиш тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида касса ходимлари ахборот беради. Агар электрон чипта харид қилинаётган бўлса, у ҳолда тизимда вагонларда совутиш тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида махсус белги қўйилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates