Истанбул Халқаро ноширлик касбий учрашувларида Ўзбекистон алоҳида эътибор қаратиладиган давлат сифатида танланди

    Туркия Матбаа ва нашриёт профессионал уюшмаси ташаббуси ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ҳомийлигида ташкил этилган «7-халқаро Истанбул ноширлик касбий учрашувлари» анжумани ниҳоясига этди.

    Дунёнинг 72 мамлакатида ноширлик соҳасида фаолият кўрсатадиган қарийб 600 ташкилотнинг масъул вакиллари қатнашган мазкур халқаро анжуман жабҳа мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба ва фикр алмашиш ҳамда соҳадаги сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишиш учун ўзига хос майдонга айланди.

    Мазкур тадбирда илк бор мамлакатимиздан Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Ғафур Ғулом, Ўзбекистон, Академнашр, Янги аср авлоди, Ёшлар матбуоти МЧЖ, Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи, Ҳилолнашр, Мисбаҳ китоблар нашриёти каби 15 дан ортиқ нашриёт ҳамда китоб савдоси муассасаларининг мутасаддилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг Дунё АА вакиллари иштирок этдилар.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонлик мутахассислар халқаро анжуманнинг китобхонликни оммалаштириш, муаллифлик ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, ноширлар, ёзувчилар, маданий-маърифий муассасалар, китоб савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби йўналишлари муҳокамаларида фаол қатнашди. Улар анжуман доирасида соҳа бўйича ҳамкорликни кўзда тутадиган қарийб 100 та шартномани имзолашди.

    Бундан ташқари, ушбу халқаро тадбир доирасида бўлиб ўтган учрашувлар чоғида юртдошларимиз ўзбек тилида чоп этилган асарларни турк тили ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишди. Шуниси катта эътиборга моликки, Истанбул Халқаро ноширлик касбий учрашувларининг 2023- йилги 8-анжумани ўтказилишида Ўзбекистон алоҳида эътибор қаратиладиган давлат сифатида танлангани расман эълон қилинди.

    — Бу ишонч биз, Ўзбекистон ноширларига янгиланаётган мамлакатимизнинг ижод, нашриёт ва матбаачилик борасидаги салоҳияти ва эришган муваффақиятларини янада кенгроқ намоён этиш учун жуда катта имконият яратади, — деди АОКА Нашриёт-матбаа соҳаси ва китоб савдосини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи Авазхон Валихонов. Истанбулда кечган мулоқот ва амалий учрашувлар иштирокчи мамлакатларнинг нашриёт ва матбаачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, улар ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда муҳим муаллифлик битимларини тузиш имконини берди. 7-халқаро Истанбул ноширлик касбий учрашувлари анжуманининг натижалари, шубҳасиз, миллий маданиятлар, адабиётлар ҳамда умуминсоний қадриятларнинг янада равнақ топишига ҳам хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates