Даставвал, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх барча делегатларни қутлаб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Ассамблея Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг ООК оиласига йўллаган мурожаати билан бошланди.
Шундан сўнг узоқ йиллар қитъамизда Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ООКнинг энг нуфузли соврини – «Буюк хизматлари учун» ордени топширилди.
Аҳамиятлиси, улардан бири Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимовга тантанали равишда тақдим этилди. Ойбек Омилович мукофотни Ража Рандхир Сингхдан қабул қилиб олди.