Жаҳон банки билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

    Инвестициялар 30 сентябр 2022 1609

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев 29 сентябрда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Берде билан учрашув ўтказди. Унда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Томонлар 30 йиллик муносабатлар давомида инвестициявий ҳамкорлик доирасида эришилган натижаларни юқори баҳоладилар. Бу даврда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни модернизация қилиш, сув таъминоти, молия ва транспорт соҳаларини яхшилаш ҳамда йўллар қуришга қаратилган 3,6 миллиард долларлик 28 та лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, инфратузилма, энергетика, қишлоқ хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган жами 5 миллиард долларлик 30 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

    Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда банк мутахассисларининг маслаҳат ва техник ёрдамини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2040 йилгача Ўзбекистон ҳудудларига Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини тайёрлашда, Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда, савдо тўсиқларини камайтиришга қаратилган техник ёрдам кўрсатишда, божхона тартиб-қоидаларини рақамлаштиришда ва техник регламентларни мувофиқлаштиришда, Экспортни ривожлантириш стратегиясини ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида саноатнинг мувозанатли ривожланишини таъминлашга қаратилган бозор тамойилларига асосланган Саноат стратегиясини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди.

    Томонлар, шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистон иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармасининг номолиявий фаолиятини ЖБ экспертлари томонидан қўллаб-қувватланишини муҳокама қилдилар. Жаҳон банки раҳбарияти жамғарма фаолиятига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates