Жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан семинар ўтказилди

    Яшил сайёра 20 сентябр 2021 998

    Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш» мавзусида семинар ўтказилди.

    Тадбирда Сенат аъзолари, депутатлар, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Семинарда Сенат қўмита раиси Б. Тожиев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда қўшимча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиб, улар майдони қарийб икки баробарга ошганини таъкидлади.

    Қайд этилганидек, «Яшил Орол денгизи» дастури доирасида 700 минг гектардан ортиқ яшил қопламали ўрмонзорлар, Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида дарахтзорлардан иборат «Яшил белбоғ» барпо этилди. Оролнинг қуриган тубида 1,5 миллион гектарда шўр ва қурғоқчиликка чидамли кўчатлар экилди.

    Сўнгги йилларда саноат ва корхоналар сони ва қурилиш ишлари ҳажмининг 2 баробарга, транспорт воситалари сони 4 баробарга ўсиши натижасида улардан чиқаётган чанг-газ миқдори кескин ошиб бормоқда. Ҳудудларда яшил майдонлар қисқариб боряпти. Натижада экологик муаммолар ортиши ва иқлимнинг салбий ўзгариши юзага келяпти.

    Республикада дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига қарши мораторий эълон қилинган бўлсада 4 мингдан ортиқ қимматбаҳо ва кам қийматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

    Бундан ташқари маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилишда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ўз вақтида бажарилмаётгани ва соҳадаги бошқа камчиликлар ҳам таъкидланди.

    Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасида «яшил иқтисодиёт»ни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, мамлакатимизнинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш чоралари ҳақида сўз юритилди.

    Кўрилган масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates