Жанубий Корея билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди

    Халқаро ҳамкорлик 12 август 2022 1763

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев 11 августда Корея Республикасининг энг йирик вилоятларидан бири Кенсан-Пукто губернатори Ли Чхол У билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар давомида инвестициялар, савдо ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларига урғу берилган ҳолда Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Хусусан, томонлар жорий йил август ойида бўлиб ўтган « Kor-Uz Toʼqimachilik Texnoparki» ҳудудида « Daegu Genbuk Mashinari kooperativ» маркетинг марказининг очилишини олқишладилар. Корея томони ушбу марказ икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш, шу жумладан, кейинчалик учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида юқори қўшилган қийматга эга тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратишига ишонч билдирди.

    Ўзбекистон ва Корея ҳудудлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида «яшил» энергетика, электроника, автомобилсозлик, фармацевтика ва бошқа истиқболли соҳаларга саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилди. Кенсан-Пукто вилояти ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ишбилармон доиралари делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш, B2B ва B2G форматларида қўшма бизнес форумлари ва музокараларни ўтказиш истиқболлари қайд этилди.

    Суҳбат давомида касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Корея томони Кенсан-Пукто вилоятидаги олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш ва келгусида ушбу вилоятнинг етакчи компанияларида ишга жойлашишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан «Inno texnopark» ва «Akfa» университети ҳамда Корея томонидан «Genbuk texnopark» ва «Yongnam» университети ўртасида имзоланган тўрт томонлама Меморандум доирасида қўшма стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

    Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширилиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам равишда, шу жумладан видеоконференсалоқа тарзида музокаралар олиб боришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates