Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори билан IT таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Таълим 26 май 2022 2866

    Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори билан IT таълимни ривожлантириш ва ушбу университетнинг янги ахборот технологиялари факультетини очиш масалалари муҳокама этилди.

    Бугун, 26 майда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори Хан Жонг Сок билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда таълим, АКТ соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикрлар алмашилди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Пучон Университет фаолиятини янада кенгайтириш ва уни ривожлантириш, шу билан бир қаторда, ушбу университетнинг янги ахборот технологиялари факультетини очиш масалалари муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    IT кадрларни тайёрлашда кореялик мутахассисларни жалб этиш, Ўзбекистонда IT аутсорсинг йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates