Бу қуш заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи қушлар сирасига киради. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, шунингдек, СИТЕСнинг ва Бонн конвенциясининг II иловасига киритилган.
Овлаш қатъий тақиқланган бўлиб, “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонасида доимий муҳофазага олинган, деб хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизмати.