Прокуратура органлари томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси тезкор гуруҳи ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Халқаро ёшлар экологик оромгоҳи иштирокчилари Зироат Мирзиёева ва меҳмонлар билан биргаликда Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғига ташриф буюрди.
CMS COP14 халқаро конференцияси доирасида Самарқанд тумани Янгижой маҳалласи ҳудудида «COP14 – Яшил жамоат парки» барпо қилинди.
Ўрмон хўжаликларидаги қонунбузарликлар фош этилди.
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг Сариқамиш кўли ҳудудида олиб борилган назорат тадбирлари давомида қизилғоз (фламинго) қушларининг галаси аниқланди.