Давлат меҳнат инспекцияси меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини олиб боради.
Хусусан, 2021 йилнинг 10 ойи давомида вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига 20 814 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар хусусиятлари бўйича:
- иш ҳақи ва бошқа тўловларни вақтида тўламаслик 6329 та;
- иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш 732 та
- ишга қабул қилишда қонун бузилиш холатлари 765 та
- ишга қабул қилишни рад этилганлиги 723 та
- ноқонуний ишдан бўшатилиши 2244 та
- норасмий ишлатиш 1644 та
- меҳнат дафтарчалари юритилишидаги қонун бузилиши 378 та
- иш вақтига риоя этилмаганлиги бўйича 279 та
- бахтсиз ҳодисалар 144 та
- товон пулини тўламаслик 137 та
- меҳнат шароитлари яратилмаганлиги 61 та
- меҳнатни муҳофаза қилишга оид 238 та
- бошқа маслаларга оид 6467 тани ташкил қилади.
Мурожаатларнинг текшириш натижада 10 441 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Шундан, 12 152 таси қаноатлантирилган, 7832 тасига тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, иш ҳақи бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан 1506 нафар фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилган.
Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг шу даврига қадар жами 22 698 та корхоналарда 40 818 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 8 431 та ёзма кўрсатма,
2088 та тақдимнома ҳамда 9 957 нафар мансабдор шахслар маъмурий жаримага тортилган.
Бундан ташқари, вакансия хамда ижтимоий химояга мухтож шахслар учун квоталанган иш уринларига жойлаштириш бўйича мониторинглар олиб борилганда иш ўрни яширган ва яратимаган 3044 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарималар қўлланилган.
Норасмий иш ўринларини расмиийлаштириш борасида 275 171 та иш ўринлари легаллаштирилди ва бунинг оқибатида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланган бўлиб, уларнинг иш стажлари ЯММТ тизимига киритилди.
Хисобот даврида жами ҳудудий иснпекциялар томонидан 5226 та тарғибот тадбирлари ўтказилган, телевиденияда 31 та, радиода 43 та, ижтимоий тармоқларда 188 тани ташкил этади. Ўтказилган ўқув семинарларда 99 728 та фуқаролар иштирок этган.
Шу билан бирга Давлат мехнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга ва болалар мехнатига қарши курашиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилган.
Жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси билан 736,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди, 18 та ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилди ҳамда 1 та ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 та ҳолатда прокуратура органларига киритилди.
Пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинглар олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.
Бунда 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилди.
Мехнатни мухофаза килиш толаблари таъминлаш юзасидан Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:
- халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида 8386 та
- мактабгача таълим муассасаларида 6520 та
- тиббиёт муассасаларида 2770 та
- қурилиш соҳасида 2473 та
- ҳолатда қишлоқ хўжалигида 497 та
- олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 803 та
- саноат корхоналарида 679 та
- транспорт соҳасида 517 та
- савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 229 та ҳолатларда мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқла ри бузилган.
Бахтсиз ходисалар бўйича:
Жорий йилнинг 10 ойи давомида 558 та содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 623 нафар ходим жабрланиб, шундан 166 нафар ходим ҳалок бўлган, 432 нафари оғир тан жароҳати ва 25 нафари енгил тан жароҳати олган.
Мазкур бахтсиз ҳодисаларнинг барчаси белгиланган тартибда махсус текшириш комиссиялари томонидан текширилди, шунингдек текшириш жараёнида бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган 623 нафар ишчи ва ходимларни қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хулосалар қилинди.
Шу билан бирга, Давлат мехнат иснпекцияси томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд тартибида киритилган даъво аризалар жами 1278 та, шундан 934 та ҳолатда қаноатлантирилган бўлиб, уларда ундирилган иш ҳақлари ва бошқа тўловлар 1,5 млрддан ортиқ сўмни ташкил этади.