Хотин-қизлар фаоллари йиғилишга чақирилмаган ва иш вақтидан ташқари ишга жалб этилмаган — Давлат меҳнат назорати инспекцияси

    Ижтимоий ҳаёт 27 июл 2023 1880

    Самарқандда тунда ҳокимликка “Тунда мажлисга чақирилган аёл машина уриб юбориши оқибатида вафот этди” мазмунидаги хабар юзасидан Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

    Маълум бўлишича, марҳума автоҳалокат содир бўлган куни “Утарчи” маҳалласи раисидан қариндошининг тўйида қатнашиш мақсадида, ишдан эртароқ кетишга рухсат сўраган ва соат 17:00 да ишхонани тарк этган.

    Пастдарғом тумани ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг тушунтириш хатига кўра, жорий йилнинг 19 июль куни туман ҳокимлигида ёки секторда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ташкил қилинмаган (шу куни 17:00 да Самарқанд шаҳридаги Вилоят Ички ишлар бошқармаси биносида бўлиб ўтган Жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўтказилган йиғилишга ҳоким ўринбосарининг ўзи қатнашган.)

    Марҳума билан бирга бўлган бир нечта маҳалла хотин-қизлар фаолларининг тушунтириш хатига кўра, ўша куни тумандаги 15 та ҳудуд сардори ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари ўзаро келишиб, иш вақти тугаганидан сўнг маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида “Diyor Grant” базмгоҳида йиғилишган. Базм соат 19:00 да бошланиб 21:30 гача давом этган.

    Маълумот учун, марҳума билан базм пайтида бирга тушган фотосуратларини тақдим этишган. Базм тугагач эса ҳамма ўз уйига тарқалган. Ҳеч қандай ҳокимлик ва бошқа идораларга йиғилишга борилмаган.

    Ўрганиш давомида ўша куни “Утарчи” маҳалласи хотин-қизлар фаоллари йиғилишга чақирилмаганлиги ва иш вақтидан ташқари ишга жалб этилмаганлиги аниқланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates