Пахта мавсумида нечта мансабдор жавобгарликка тортилди?

    Мамлакатимизда 31 октябр 2020 2576

    2020 йил пахта йиғим-терими мавсуми ўз ниҳоясига етаётган бўлсада, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Мониторинг натижаларига кўра, республикамизнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.

    Хусусан, жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган.

    Бунда, 35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан 372 млн. 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123 нафар мансабдор шахсларга 204 млн. 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.

    Жумладан, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Оқробот юлдузи”, Навбаҳор туманидаги “Хамра жума”, “Асадбек Сарварбек”, Хатирчи туманидаги “Ойдинов Одил Нодира”, Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги “Эргаш Рўзимов”, Хонқа туманидаги “Матякубов Акмал”, Хива туманидаги “Саид ота Мадаминов”, Урганч туманидаги “Курамбоев Иноят”, Янгибозор туманидаги “Ғаниев Рустам Рўзметович” фермер хўжаликлари раҳбарлари пахта терувчилар учун ётоқ жойларида ва овқатланиш бўйича зарур шароитларни яратиб бермаганлиги учун маъмурий жаримага тортилди ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилди.

    Ўтказилган мониторинг давомида 550 дан ортиқ фуқаролар билан тегишли шартномалар расмийлаштирилмаганлиги аниқланиб, нафақат фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарлари, балки, фуқаролар билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли шартномалар тузилди. 53 та ҳолатда айбдорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

    Масалан, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги “Саидазим Эшбоев” фермер хўжалиги раҳбари Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан келган кўнгилли теримчиларни улар билан тегишли тартибда шартнома расмийлаштирмаган ҳолда пахта теримига жалб этганлиги боис, маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда теримчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

    Шунингдек, жойлардаги 17 та фермер хўжалиги ва кластерларда терим пуллари ўз вақтида берилмаган 410 нафардан ортиқ фуқарога 173 млн. сўмдан ортиқ кунлик иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди. Бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида иш берувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Хусусан, ижтимоий тармоқдан келиб тушган мурожаатни ўрганиш жараёнида Хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Темурбек Хамидбек” фермер хўжалиги раҳбари жорий йилнинг 14 октябридан 20 октябрига қадар теримчиларга меҳнат ҳақини кечиктирганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди. Бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма асосида теримчиларнинг пахта пуллари тўлаб берилди.

    Бу каби ҳолатлар Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Қамчибой ота даласи”, Қўрғонтепа туманидаги “Эргашбой баракали ерлари” фермер хўжаликлари, Улуғнор туманидаги “Бунёдкор Магистрал” масъулияти чекланган жамияти, Бухоро вилоятининг Олот туманидаги “Жўра Кўмак” фермер хўжалиги, Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Артсофт прогресс”, Уйчи туманидаги “Барногул Зиё Файз” фермер хўжаликлари, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги “АВС Оққўрғон Агро кластер”, Қуйичирчиқ туманидаги “ТСТ Кластер”, Бўка туманидаги “Мелик дон агро” масъулияти чекланган жамиятлари, “Ширин”, Оққўрғон туманидаги “Кукбартубе” фермер хўжаликларида ҳам кузатилди.

    Давлат меҳнат инспекцияси республикамизда мажбурий меҳнатга қарши кескин кураш кетаётганлигини таъкидлаган ҳолда, мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан 1176 қисқа рақамига, (71) 200-06-00 Ишонч телефонига ёки www.dmi.mehnat.uz сайти орқали мурожаат қилишларини сўрайди.

    Ҳурматли фуқаролар, ўзингизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилишига йўл қўйманг! Мажбурий меҳнат иштирокчиси бўлиб қолишдан огоҳ бўлинг!

    Эслатиб ўтамиз, бизга мурожаат қилганлигингизда шахсингизнинг ошкор этилмаслиги кафолатланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates