ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

    Ваҳоланки, мазкур патология — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Шу тариқа касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин.

    Айни сабабдан ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган.
    Қолаверса, ушбу хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи диагностика воситалари, самарали муолажа курслари аллақачон тиббий амалиётда қўлланилмоқда.

    Бироқ баъзи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда бу икмкониятлар чегараланган. Оқибатда уларда ушбу патологиядан ўлим кўрсаткичи 94 фоизга етгани ачинарлидир.

    ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:

    Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш. Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш.

    Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни эмлаш қамровини ошириш ва соддалаштирилган скрининг дастурларини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси киритилган бўлиб, ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates