Миллий тиббиёт марказида Ўзбекистонда илк марта ноёб жарроҳлик амалиёти бажарилди

    53 ёшли беморга аорта ёйи аневризмаси қатламланишини эндопротезлаш ҳамда чап уйқу артериясини ўнг уйқу артериясига шунтлаш бўйича икки мураккаб жарроҳлик усули бир вақтнинг ўзида қўлланилди.

    Миллий тиббиёт марказида Қон томир хирургияси жамоаси ҳамда Intervension ва Эндоваскуляр Хирургия бўлимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон тарихида биринчи марта ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Миллий Тиббиёт Маркази ахборот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, 53 ёшли беморга аорта ёйи аневризмаси қатламланишини эндопротезлаш ҳамда чап уйқу артериясини ўнг уйқу артериясига шунтлаш бўйича икки мураккаб жарроҳлик усули бир вақтнинг ўзида қўлланилди.

    Аорта ёйи аневризмасининг эндопротезлаш усули

    Ушбу усул давомида беморнинг аорта деворидаги заифлашган ва қатламланган қисми махсус стенограф ёрдамида эндопротез орқали мустаҳкамланди. Аорта ёйи аневризмаси қатламланиши аортанинг ёрилиш хавфини келтириб чиқарадиган оғир ҳолат ҳисобланади.

    Жараён давомида инвазив бўлмаган, яъни катта кетциклар қилинмасдан, эндопротез аорта ичига жойлаштирилиб, қон оқими тикланди ва беморнинг ҳаёти хавфсизлиги таъминланди.

    Чап уйқу артериясини ўнг уйқу артериясига шунтлаш..

    Қон томир хирурглари жамоаси томонидан бажарилган ушбу мураккаб жарроҳлик усули артериал қон айланишини тиклашга қаратилди. Шунтлаш усули юқори аниқликни талаб қилади. Амалиёт давомида қон таъминоти муаммоларини бартараф этиш мақсадида чап уйқу артерияси ўнг уйқу артериясига улаб берилди.

    Тиббиёт ривожидаги янги босқич

    Бу ноёб операция Ўзбекистонда илк марта бажарилди ва халқаро стандартларга тўлиқ мос келди. Бир вақтнинг ўзида икки мураккаб жарроҳлик усулининг қўлланилиши Миллий Тиббиёт Маркази мутахассисларининг юксак маҳорати ҳамда замонавий технологияларни қўллаш имкониятини намоён этди.

    Мазкур амалиёт мамлакатимизда тиббиёт соҳасидаги янги босқичнинг бошланиши сифатида эътироф этилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates