Журналистлар Ангрен кўмир конига саёҳат қилди

    Саноат 28 сентябр 2020 3788

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбеккўмир» АЖ Ахборот хизматлари ҳамкорлигида журналистлар учун медиа тур ташкил этди.

    Унда ТВ, босма ва электрон нашр вакиллари “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен”, “Апартак” очиқ кўмир конлари ҳамда "Шахта усулида кўмир қазиб олиш конларидан кўмир қазиб олиш, уларни саралаб истеъмолчига етказишгача бўлган жараёнлар, шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан доимий равишда таъминлашда кўрилаётган чоралар билан яқиндан танишди.

    "Ангрен" конида кўмир билан бирга йўл-йўлакай каолинли гил (оқгил) ҳам қазиб олинади.

    Ангрен" кўмир кони асосий ишлаб чиқариш майдони бўлиб, ушбу конда кўмир қатлами 60 метргача ва чуқурлиги 130 дан 150 метргачадир.

    Бугунги кунда кўмир очиқ усулда қазиб олинадиган "Ангрен" кони Ўзбекистонда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг 85 фоизини таъминлайди. Бу ерда қўнғир кўмир қазиб олинади.

    "Ангрен" конида кўмир билан бирга йўл-йўлакай каолинли гил (оқгил) ҳам қазиб олинади.

    Медиа-тур иштирокчилари, ҳайбатли техникалар ёрдамида очиқ усулда кўмир ковлаб олаётган “Ангрен кўмир кони”даги ишчиларнинг заҳматли меҳнатини кузатишди.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан кўмир Республика бюджет ташкилотларига - 405,4 минг тонна (1 ноябргача), аҳоли эҳтиёжлари учун - 600 минг тонна (1 декабргача) етказиб бериш режалаштирган.

    "Ангрен" конида қазиб олинаётган кўмир Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари, бюджет ташкилотлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилади. Ангрен ва Янги-Ангрен иссиқлик электр станциялари асосий истеъмолчилардир. Ангрен кўмири бюджет ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун, шунингдек, биржа орқали тадбиркорлик тузилмаларига ҳам етказиб берилмоқда.

    Яна бир манзил –“Жигаристон” темир йўл станцияси бўлди

    Тадбирда журналистлар кўмир қатламини очиш ва қазиб олиш, саралаш жараёнларидан ташқари уларни конвейерга тушириш жараёни билан ҳам танишдилар.

    Яна бир манзил- кўмир 0-50 мм, 50-300 мм фракцияларга бўлиниб, вагонларга ортилаётган ва юборилаётган "Жигаристон" темир йўл станциясида бўлишди.

    Медиа-тур давомида "Ўзбеккўмир" АЖ директорининг ўринбосари Александр Корчагин томонидан конни ривожлантиришга катта сармоялар киритилаётгани тўғрисида ҳамда маблағлар асосан ускуналар - циклли оқим технологиялари ва йирик "БелАЗ" самосвалларини сотиб олишга йўналтирилаётгани ҳақида журналистларга маълумот бериб ўтди.

    “Геология қидирув экспедицияси” филиали Ангрен кўмир ҳавзасида кўчкилар билан боғлиқ хавфсизликни таъминлаш, ер ости ва ер усти сувларини назорат қилиш, кўмир қазиб олиш жараёнида кўмир қатламлари ётқизиқларига аниқлик киритиш, нодир ва ноёб металларни қидириш билан шуғулланар экан, айни пайтда “қора олтин”га тенглаштирилган маҳсулотнинг янги конларини ўзлаштириш борасида ҳам ишларини давом эттирмоқдалар.

    Медиа-тур доирасида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

    Марғуба Султонова,

    Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати мутахассиси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates