Кадастр соҳаси билан боғлиқ мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?

    АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Одил Маҳмудов соҳага оид мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот берди.

    2022 йил1 октябр ҳолатига Кадастр агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Бош вазир қабулхоналари, Бош прокуратура ва Хотин-қизлар ишонч телефонлари, тўғридан-тўғри ёки бошқа ташкилотлар орқали, шунингдек, Тадбиркорларни қўллаб- қувватлаш учун ташкил этилган Экспорт портали ҳамда Агентликнинг ишонч телефони орқали 17 421 та мурожаат келиб тушган. Шундан 12 795 таси (76,0 фоизи) қаноатлантирилган, 3 737 таси (22,2 фоизи)га умумий тушунтириш бериш орқали кўриб чиқилган, 304 таси (1,8 фоизи)га қонун ҳужжатлари асосида рад этилди. 392 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.

    Агентлик директори ва ўринбосарлари томонидан 9 ой давомида 14 та ҳудудда сайёр қабуллар ташкил этилди. Ушбу сайёр қабуллар давомида, 550 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этиб, шундан кўриб чиқиш учун ижрога қаратилган 338 та мурожаатнинг 71 фоиз масаласи ҳал этилиб, ижобий кўриб чиқилди. Шу билан бирга, 2022 йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан 32 та жарима ва 142 та ҳайфсан, жами 174 та интизомий жазо чоралари қўлланилган.

    Фуқароларимиз кадастр паспортини шакллантириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, маълумотномалар олиш, геодезия, картография ва топография фаолиятига лицензия олиш билан боғлиқ ва бошқа йўналишларда кадастр хизсматларидан фойдаланиш учун тўғридан-тўғри Давлат хизматлари марказлари ва бевосита my.gov.uz сайти ёки “Лицензия ахборот тизими” орқали ариза қолдириши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates