Кардиологлар халқаро илмий-амалий конференцияси доирасидаги муҳим учрашув

    АҚШнинг йирик фармацевтика компанияси томонидан яратилган инновацион ечимлар Ўзбекистонда кардиология соҳасига жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

    12 ноябрда «Юрак-қон томир касалликларининг диагностикаси ва даволашда инновацион ёндашувлар» мавзусида Кардиологлар халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм ҳамда АҚШнинг Abbott компанияси вакиллари учрашдилар.

    Abbot компанияси дунёдаги энг йирик кимё-фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, Fortune 500 рўйхатида узоқ йиллардан бери ўрин эгаллаб келяпти. 1881 йилдан фаолият юритиб келаётган мазкур компания фармацевтика, тиббиёт соҳасидаги илғор технологияларни яратиш, асбоб-ускуналар ва дори воситалари ишлаб чиқариш, шунингдек юрак-қон томир касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш амалиёти учун зарур фармацевтик маҳсулотлар етказиб бериш билан шуғулланади.

    Учрашувда мазкур компания томонидан яратилган инновацион ечимларни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш, технологиялар трансферини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Кардиология йўналишида фаолият юритаётган олимлар, тиббиёт ходимларининг АҚШга стажировкаси масалалари бўйича фикр алмашилди. Юрак-қон томир касалликларини ташхислаш, эрта диагностика масалалари, хусусан чақалоқларда кардиологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича АҚШ тажрибасини ўрганиш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates