Келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    “Ўзгидромет” агентлиги 6-8 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Бухоро, Навоий вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 2 совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Тошкeнт вилояти;

    ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январь кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда кечаси 3 совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ 8 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Самарқанд вилояти Сирдарё, Жиззах вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январь кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда 3 совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 илиқ, 8 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-7 январда 7-12 даража илиқ, 8 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

    ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 6 январь 2-7 даража илиқ, 6 январда 2-7 даража илиқ, 7-8 январда 4-9 даража илиқ бўлади.

    Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари;

    ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ 7 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 8 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates