Дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Кечаси ҳарорат 0...-5 даража совуқ, кундузи +4...+8 даража илиқ, қор вақтида +1...+3 даража илиқ бўлади.

    Ўзгидромет хабарига кўра, эртага, 4 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

    5 январь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, асосан қор шаклида бўлади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида фақат тунда ва эрталабки соатларда бироз қор ёғиши мумкин.

    Кечаси ҳарорат 0...-5 даража совуқ, кундузи +4...+8 даража илиқ, қор вақтида +1...+3 даража илиқ бўлади.

    Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзида йўингарчилик, асосан қор шаклида кузатилади. Тоғларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

    Пойтахтимизда: 3 январь куни ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-7 даража илиқ бўлади.

    4 январь куни кечқурун, шунингдек, 5 январь куни кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (тунда қор) кузатилади. 5 январь куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 0...-3 даража совуқ, кундузи +3...+6 даража илиқ бўлади.

    Кечаси ва эрталабки соатларда жойларда туман тушади.