«Яқинда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда фермерлар ва деҳқонлар билан учрашиб, бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб, жуда мамнун бўлдим. Улардаги шижоатни кўриб, кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим», – деди давлатимиз раҳбари.
Янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни келгуси йилда оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема бўйича пахта етиштирилади. Кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий навлар экиладиган майдонлар 2 карра кўпайтирилиб, 500 минг гектарга олиб чиқилади.
«Шинжон тажрибаси» асосида 300 минг гектарга чигит экилади. Бунинг учун далаларда томчилаб суғориш технологиясини жорий этишга 2 триллион 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади. Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялашга 250 миллиард сўм берилади.
Бунда пахта етиштириш учун кредит лимитини ярмидан фойдаланган фермерларга ҳам ҳосилнинг 5 фоизигача субсидия ажратилади.









