Кимчи семизлик ва қандли диабет хавфини камайтиради – тадқиқот

    Кунига уч мартагача кимчи истеъмол қилиш қориндаги ёғ миқдорини камайтириши мумкин, бу эса диабет хавфини камайтиради.

    Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Чунг Анг университети олимлари маълум қилди.

    Мутахассислар Кореядаги Health Examinees тадқиқотида қатнашган 40-69 ёшдаги 115 726 нафар иштирокчи маълумотларини таҳлил қилишди. Эркакларда кунига 1-3 порция кимчи истеъмол қилиш ортиқча вазнинг камайишига ёрдам берди. Бундан ташқари, кимчи-бэчу (карамли кимчи) ни энг кўп истеъмол қилган эркакларда қорин чиқиш эҳтимоли 10 фоизга камроқ бўлган. Оқ турпдан тайёрланган кимчини истеъмол қилган эркакларда бу 8 фоизга, аёлларда эса 11 фоизга камайган.

    Шунга қарамай, олимлар кимчини ортиқча истеъмол қилмасликни тавсия этишди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates