Кимларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзлар берилади?

    Ижтимоий ҳаёт 5 январ 2022 1988

    Қуйидаги фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари берилади:

    - 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари – 50 %;

    - 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга – 45 %;

    - ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенционерларга – 45 %;

    - Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга – 45 %;

    - 1941–1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчиларига – 25 %, деб хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates