Кўмир маҳсулотларини талон-торож қилганлар ушланди

    Ўтказилган тезкор тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида қарийб 632 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар фош этилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 4,1 млрд сўмлик жами 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланди.

    Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Боғот тумани кўмир омбори кассири С.К. ҳайдовчиси Э.О. ва омбор қоровули К.М. умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тонна кўмирни омбордан яширинча олиб чиқиб, шундан 900 кг. кўмирни фуқаро М.Х.га 1 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, ушбу кўмир омборида 345,8 тонна кўмир камомади аниқланган.

    Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.Т.С.” МЧЖ масъул шахслари Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 млрд сўм маблағларнинг 340,8 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates