Сурхондарё вилоятида 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Узун туманида фуқаро Ф.М. “Эркинлик” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода сақлаб келган тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳар бир қопи 20 кг бўлган жами 5 000 қоп кўмирни фуқаро А.А.га 100 млн сўмга сотишга келишади.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу пуллар ҳисобидан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Узун тумани омбори мудири Э.Р. куз-қиш мавсумида туман аҳолиси ва тумандаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган умумий баҳоси 447,2 млн сўм бўлган жами 1 470 тонна кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга сотиб юборган.

    Шу орқали давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани, хусусан, 2023 йилнинг сентябрь ойида тадбир давомида ушланган Ф.М.га 180 тонна кўмирни 120 млн сўмга сотгани аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates