Кореялик губернатор Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди

    Корея делегацияси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносидаги кўргазма ҳамда INNO технопарки фаолияти билан танишиб, вазирлик мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.

    Жорий йилнинг 11 август куни Кёнсан-Пукто провинцияси губернатори Ли Чол У бошчилигидаги делегация вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлигига ва вазирлик ҳузуридаги Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш INNO технопаркига ташриф буюрди. Губернаторни Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шаҳло Турдиқулова кутиб олди.

    Корея делегацияси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносидаги кўргазма ҳамда INNO технопарки фаолияти билан танишиб, вазирлик мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.

    Ташриф доирасида INNO технопаркида амалга оширилаётган 20 дан ортиқ инновацион маҳсулотлар ва ёшлар томонидан ишлаб чиқилган прототиплар намойиш этилди. Губернатор Ли Чол У технопаркда стартап корхоналар учун яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо берди.

    INNO технопаркидаги ишлаб чиқариш майдонини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида Кёнгбук ва INNO технопарклари техник кўмак лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга келишилди.

    Шунингдек, INNO технопаркидаги стартап лойиҳаларнинг акцелерация ва инкубация дастурларини амалга оширишда Кореянинг тажрибали мутахассисларини жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

    Жорий йилнинг октябрь ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “InnoWeek-2022» инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган. Жанубий Кореяда муваффақиятли фаолият олиб бораётган стартап корхоналари мазкур ҳафталикда иштирок этиши кутилмоқда.

    Ташриф якунида Кореянинг Кёнгбук технопарки ва Еунгнам университети ҳамда Ўзбекистоннинг INNO технопарки ва "АКФА университети" ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates