Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 26 тонна мис қувурлари етказилган

    Саноат 18 ноябр 2020 3319

    ОКМК таркибида ўз фаолиятини олиб бораётган Ангрен қувур заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган турли ҳажмдаги мис қувурлари йилдан-йилга харидоргир бўлиб бормоқда. Тўғрида, сифатли маҳсулот кимга ҳам ёқмайди.

    Завод техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Бахтиёр Тоҳировнинг маълумотига кўра, 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида режа бўйича 4200 тонна мис қувурлари ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлиб, амалда 4597 тонна маҳсулот тайёрланган.

    2880 тонна мис қувурлари экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, амалда 3329,9 тонна хорижий импортёрларга мис қувурлари етказиб берилган.

    Ички бозордаги истеъмолчиларга эса 1344,4 тонна мис қувурларлари етказиб берилган бўлиб, бу йўналишда ҳам режа ошиғи билан бажарилган.

    Мураккаб пандемия шароитида ҳам меҳнат жамоаси томонидан бир зум бўлса ҳам технологик жараён тўхтатилгани йўқ. Аксинча ҳар бир йўналиш бўйича юқори меҳнат марралари забт этилмоқда. Айниқса, коронавирусга чалинган беморларга зарур бўлган кислород концентраторлари учун зарур эҳтиёт қисм - мис қувурлари Республикамиздаги барча тиббий муассасаларга етказиб берилди.

    Шу кунгача Ангрен қувур заводи меҳнат жамоаси томонидан кислород концентраторлари учун жами бўлиб 26 тонна мис қувурлари етказилган. Бу эса қанчадан-қанча юртдошларимизнинг соғликларини тиклашда муҳим аҳамият касб этган.

    Айни кунларда заводда 180дан ошиқ турли ҳажмдаги мис қувурлари тайёрланмоқда. Завод меҳнат жамоаси томонидан ўзлаштирилган янги маҳсулот - мис штанглари Мис эритиш заводида электролиз ванналари учун асқотмоқда. Шунингдек, МEЗдаги Ванюков печи футеровкасида ишлатиладиган кесонлар учун 65х65 мм ҳажмдаги квадрат қувурлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

    Бундан ташқари, комбинат корхоналаридаги энергетика хизматларига электр кабелларида қўлланиладиган наконечниклар ҳам заводда тайёрлаб берилмоқда.

    Завод меҳнат жамоаси нафақат ишлаб чиқариш соҳасида балки бошқа соҳаларда ҳам фаол. Масалан завод ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ишчи-ходимларга қулайлик яратиш мақсадида ёпиқ турдаги автотураргоҳ барпо этилмоқда. 1,2 сотих майдондаги иссиқхонага экилган турли хил гуллар ҳамда помидор кўчатлари баравж етилмоқда. Ўзида қуёш батареяларини жамлаган гелиотизим эса заводни иссиқ сувга бўлган талабини бемалол қондириб келмоқда. Мазкур тизим борлиги учун йилнинг апрель-октябрь ойларида заводда умуман табиий газ ишлатилмайди. Бу эса табиий газ тежалишига имкон беради.

    Ангрен эркин иқтисодий зонасида фаолияти юритиб келаётган комбинат таркибидаги қувур заводи меҳнат жамоаси 2020 йилга белгиланган режаларни бажариш арафасида. Завод директори Эрйигит Сулаймоновнинг таъкидлашича, ноябрь ойи охирида йиллик режа муддатидан аввал бажарилади. Бу эса заводда ишнинг тўғри ташкил этилганини, ҳар бир ишчи-ходимнинг ўз ишига сидқидилдан ёндошишини англатади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates